Президент фармони билан 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда жамоат транспорти ва шаҳар атрофи поездларида ташиш учун ҚҚС (12 фоиз) бўйича берилган имтиёзлар ва бошқа солиқ имтиёзлари бекор қилинади.
Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан 3 йил муддатга озод этилади. Шунингдек, сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача узайтирилади. Мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди.
Ўзбекистонда тадбиркорларга ташкил этган янги иш ўринларига қараб айрим солиқ имтиёзлари берилади. Бунда «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, «Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси, футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари 2026 йилгача ижтимоий солиқдан ташқари барча солиқларни тўлашдан озод этилди. Улар жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчилари ҳам даромад солиғи тўламайди.
Ўзбекистоннинг 11 та вилоятидаги 47 та «шароити оғир» бўлган туманда тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда. Солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қонун лойиҳасини депутатлар концептуал жиҳатдан қабул қилди.
Сенат Солиқ кодексига профессионал футбол клубларини вақтинча ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан озод этадиган ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади. Шунингдек, клубларга чет эллик мутахассис ва футболчилар даромадларидан тўланадиган даромад солиғи бўйича ҳам имтиёз берилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг